date

Роналду қайтди ва гол уриб буни нишонлади

Роналду қайтди ва гол уриб буни нишонлади

«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду майдонга қайтган ўйинида гол уриб, бу воқеани ижтимоий тармоқлардаги пости билан эътироф этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Португалиялик футболчи Саудия Арабистони чемпионатидаги аввалги икки учрашувни ўтказиб юборганди, бироқ қайтиши билан дарҳол ўзини кўрсатди: у «Ал-Фатеҳ» дарвозасини 18-дақиқада ишғол қилди. Баҳс «Ал-Наср»нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашувдан сўнг 41 ёшли ҳужумчи «Яна бир қадам олдинга. Шу руҳда давом этиш керак», дея ёзди.

Ар-Риёд клуби Саудия лигаси турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам «Ал-Ҳилол»дан бир очко ортда қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду қайтди ва гол уриб буни нишонлади