Роналду қайтди ва дарҳол гол билан ўзини кўрсатди

"Ал-Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналду майдонга қайтганини гол билан нишонлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Португалиялик футболчи Саудия Арабистони чемпионатидаги аввалги икки учрашувда майдонга тушмаганди, бироқ қайтиши билан дарров ҳисобни очди: у "Ал-Фатҳ" дарвозасини 18-дақиқада ишғол қилди. Ўйин "Ал-Наср"нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Учрашувдан сўнг 41 ёшли форвард ижтимоий тармоқларда: "Яна бир қадам олдинга. Шу руҳда давом этиш керак", дея ёзди.
Ар-Риёд клуби Саудия лигаси жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва етакчи "Ал-Ҳилол"дан атиги бир очко ортда қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг