date

Икарди хет-трик билан «Галатасарай» рекордини янгилади

Икарди хет-трик билан «Галатасарай» рекордини янгилади

Туркия чемпионатининг 22-турида «Галатасарай» «Эйупспор»ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 5:1. Учрашув қаҳрамони аргентиналик ҳужумчи Мауро Икарди бўлди: у учта гол уриб, жамоасига ишончли ғалаба олиб келди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Икардининг бу ўйиндаги голлари унга «Галатасарай» тарихидаги энг сермаҳсул легионер унвонини ҳам тақдим этди. У руминялик Георги Ҳаджини ортда қолдирди: Ҳаджининг ҳисобида 75 гол бўлган бўлса, Мауро энди 76 гол билан янги рекорд эгасига айланди.

Клубнинг умумий тўпурарлари рўйхатида Икарди ҳозирча еттинчи ўринда бормоқда. Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи 2023 йилдан бери Туркиянинг «Галатасарай» клуби сафида тўп суради, бундан аввал эса «ПСЖ» шарафини ҳимоя қилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Икарди хет-трик билан «Галатасарай» рекордини янгилади