date

Кастронинг набираси Трампга яширин хат йўллади

Кастронинг набираси Трампга яширин хат йўллади

Раул Кастронинг набираси Родригес Кастро АҚШ президенти Доналд Трампга қаратилган махфий мактуб билан боғлиқ ҳолат жамоатчилик эътиборига тушди.

Халқаро ОАВ, жумладан “The Wall Street Journal” хабар беришича, мазкур мактуб дипломатик каналлар орқали эмас, балки ноанъанавий усулда етказишга уринилган. У Гаванадаги тадбиркор орқали яширин тарзда юборилган бўлиб, кейинчалик Маями аэропортида тўхтатиб қолинган.

Маълумотларга кўра, мактуб расмий дипломатик услубда тайёрланган ва унда Куба давлатининг муҳри ҳам мавжуд бўлган. Унда Куба томонидан АҚШга нисбатан эҳтимолий ҳарбий ҳаракатлар ҳақида огоҳлантириш билдирилгани қайд этилади.

Шу билан бирга, мактубда иқтисодий ҳамкорлик, инвестициявий келишувлар ҳамда АҚШ томонидан қўлланилаётган санкцияларни юмшатиш бўйича таклифлар ҳам илгари сурилгани айтилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Кастронинг набираси Трампга яширин хат йўллади