date

Эрон Ҳормуз бўғозини очди: нефть нархи тушди

Эрон Ҳормуз бўғозини очди: нефть нархи тушди

Эрон ҳукумати Ҳормуз бўғози орқали ҳаракатни қайта тиклаш ҳақида баёнот берди. Мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилишича, Ливанда эълон қилинган сулҳ муносабати билан ушбу муҳим денгиз йўлаги тижорат кемалари учун вақтинча тўлиқ очиқ деб эълон қилинган.

Расмий баёнотда қайд этилишича, Ҳормуз бўғозидан фақат тижорат мақсадидаги кемаларга ўтишга рухсат берилади, ҳарбий кемалар эса киритилмайди. Шунингдек, кемалар ва уларнинг юклари “душман давлатлар” билан боғлиқ бўлмаслиги лозим.

Яна бир талабга кўра, барча кемалар Эрон томонидан белгиланган йўналиш орқали ҳаракатланиши ва ўтиш жараёни масъул Эрон хизматлари билан олдиндан мувофиқлаштирилиши шарт қилиб қўйилган.

Бўғоз очилиши ортидан жаҳон бозорида нефть нархлари кескин пасайгани кузатилди. Айрим манбаларга кўра, АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам ушбу қарорни ижобий баҳолаб, Эронга миннатдорчилик билдирган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Эрон Ҳормуз бўғозини очди: нефть нархи тушди