date

Жезуш Роналдуга дам берди ва сабабини айтди

Жезуш Роналдуга дам берди ва сабабини айтди

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега навбатдаги учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи яқин орада майдонга қайтиши кутилаётган бўлса-да, бу ўйинда у яна таркибда бўлмайди.

«Тақвим жуда зич. Шу сабаб Роналду ва асосий таркибдаги бир қатор футболчиларга дам беришга қарор қилдик. Олдинда «Ал-Фатеҳ»га қарши муҳим учрашув бор», — деди Жезуш. Унинг сўзларини Al Nassr Zone келтирди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, Роналдуга дам берилиши янгилик эмас: у Саудия Арабистонидан ташқарида ўтказиладиган ўйинларда аввал ҳам бир неча бор иштирок этмаган.

Саудия чемпионати доирасидаги «Ал-Фатеҳ» — «Ал-Наср» учрашуви шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жезуш Роналдуга дам берди ва сабабини айтди