date

Александр Елагин Роналду бойкотдан кейин майдонга қайтди

Александр Елагин Роналду бойкотдан кейин майдонга қайтди

Саудия Арабистони чемпионатининг 22-тури доирасидаги сафар учрашувида «Ал-Наср» «Ал-Фатеҳ»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Беллашувда 41 ёшли марказий ҳужумчи Криштиану Роналду ҳам гол уриб, танаффусдан сўнг майдонга қайтганини натижа билан безади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувдан сўнг футбол шарҳловчиси Александр Елагин португалиялик юлдузнинг ўйинини алоҳида эътироф этди. Унинг сўзларига кўра, Роналду нафақат гол урди, балки ҳимояда ҳам фаол ишлади: бир неча бор жарима майдончасидан тўпни узоқлаштириб, жамоасига ёрдам берди.

Елагин ижтимоий тармоқлардаги постида Роналду ҳаракатини юқори баҳолаб, уни «ёш боладек югуради» дея таърифлади ва бундай спорт формасига қойил қолишини ёзди.

Жорий мавсумда Роналду Саудия Арабистони чемпионатида 19 ўйинда 18 та гол муаллифига айланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Александр Елагин Роналду бойкотдан кейин майдонга қайтди