date

Елагин Роналду бойкотдан кейин яна майдонга қайтди

Елагин Роналду бойкотдан кейин яна майдонга қайтди

Саудия Арабистони чемпионатининг 22-турида сафарда ўтган учрашувда «Ал-Наср» «Ал-Фатеҳ»ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Голлардан бирини 41 ёшли марказий ҳужумчи Криштиану Роналду киритди — у қисқа танаффусдан сўнг яна майдонга қайтганди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашувдан кейин футбол шарҳловчиси Александр Елагин португалиялик юлдузнинг ўйинини алоҳида эътироф этди.

«Буюк футболчи бойкотдан кейин қайтди ва гол урди. Фақат гол уриб қўя қолмади, ҳимояда ҳам астойдил ишлади: бир неча бор жарима майдончасидан тўпни узоқлаштирди. Гўё ёш боладек югуради! Ҳам қойил қоламан, ҳам ҳавас қиламан», — деб ёзди Елагин ижтимоий тармоқларда.

Жорий мавсумда Роналду Саудия Арабистони чемпионатида 19 ўйинда 18 та гол урди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Елагин Роналду бойкотдан кейин яна майдонга қайтди