date

Блаттер АҚШ визалари чеклови мундиалга таҳдид деди

Блаттер АҚШ визалари чеклови мундиалга таҳдид деди

ФИФАнинг собиқ президенти Йозеф Блаттер 2026 йилги жаҳон чемпионати арафасида АҚШнинг миграция ва виза сиёсатини кескин танқид қилди. Эслатиб ўтамиз, мундиал ўйинлари АҚШ билан бирга Канада ва Мексикада ҳам ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аввалроқ Оқ уй раҳбари Доналд Трамп 70 дан ортиқ давлат фуқароларига виза беришни вақтинча тўхтатиш бўйича фармонга имзо чеккан эди. Бу рўйхатда жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин бўлган мамлакатлар ҳам бор.

Блаттер CBC билан суҳбатда жаҳон чемпионатини визалар берилмайдиган давлатда ўтказиб бўлмаслигини таъкидлади. Унинг фикрича, АҚШда хорижликларга нисбатан камситувчи кайфиятдаги сиёсат юритилмоқда.

Шунингдек, Блаттер Трамп ва ФИФА президенти Жанни Инфантино молиявий масалаларга ҳаддан ташқари урғу бераётганини қайд этди. У бу ёндашув мухлислар манфаатлари ҳисобига бўлаётганидан хавотир билдирди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Блаттер АҚШ визалари чеклови мундиалга таҳдид деди