Роналду йирик ғалабадан сўнг ишонч билан гапирди

«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Ал-Ҳазм»га қарши 4:0 ҳисобидаги ғалабадан кейин ўйин ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Португалиялик юлдуз учрашувда икки бор рақиб дарвозасини ишғол этиб, жамоасининг Саудия Арабистони чемпионати турнир жадвалида яна биринчи ўринга қайтишига катта ҳисса қўшди.
«Ҳамма нарса яна ўз ҳолига қайтди. Биз қайтдик, тўғри йўлдамиз ва ўзимизга ишончимиз юқори — ҳаммаси жойида. Мақсад сари қадам-бақадам кетаяпмиз. Ҳозир яхши формадамиз. Кейин нима бўлишини кўрамиз», — дея Роналду сўзларини келтиради Al Nassr Zone.
22 турдан сўнг «Ал-Наср» 55 очко билан Саудия лигасида пешқадам бўлиб турибди ва «Ал-Ҳилол»дан бир очкога олдинда. 25 февраль куни Жорже Жезуш жамоаси сафардa «Ал-Нажма»га қарши майдонга тушади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!