Аргентина футбол раҳбари коррупция иши бўйича сўроққа чақирилди

Аргентина Футбол Ассоциацияси (AFA) президенти Клаудио Тапиа ижтимоий бадаллар тўланмагани юзасидан олиб борилаётган иш доирасида прокуратурага сўроққа чақирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ушбу ишда AFA ғазначиси Пабло Товигино ҳам фигурант сифатида тилга олинмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари иккала шахсга ҳам мамлакатни тарк этишни тақиқлади.
Сўроқ 5 март куни бўлиб ўтади. Тергов AFA томонидан ижтимоий ажратмалар бўйича давлат ғазнасига 13 млн доллар етиб келмагани ҳақидаги маълумотлардан сўнг бошланган.
Шунингдек, Тапиа мулкига тегишли бўлган, 10 гектар майдондаги ва вертолёт қўниш майдончасига эга қўрғон ҳам текширув эътибор марказида.
Прокуратура футболчиларга бериладиган бонус тўловлари миқдорини ҳам ўрганмоқда: бу рақам Тапианинг дунё бўйлаб парвоз харажатларидан ҳам кам экани таъкидланмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!