Аргентина футбол раҳбари коррупция иши бўйича сўроққа чақирилди

Аргентина футбол ассоциацияси (AFA) президенти Клаудио Тапиа ижтимоий бадаллар тўланмагани юзасидан бошланган иш доирасида прокуратурага сўроққа чақирилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
У билан бирга ишда ташкилот ғазначиси Пабло Товигино ҳам гумондор сифатида тилга олинмоқда. Ҳуқуқ-тартибот идоралари иккала мансабдорга ҳам мамлакатни тарк этишни тақиқлади.
Сўроқ 5 март куни бўлиб ўтади. Терговга кўра, AFA томонидан тўланиши лозим бўлган ижтимоий бадаллар бўйича ғазнага 13 миллион доллар етиб келмаган.
Шунингдек, Тапиа мулкида қайд этилган, вертолёт қўниш майдончаси бор 10 гектарлик қўрғон ҳам текширув доирасида шубҳа уйғотмоқда.
Прокуратура алоҳида равишда футболчиларга берилган бонуслар миқдорига ҳам эътибор қаратган: улар Тапианинг дунё бўйлаб парвоз харажатларидан кам экани айтилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!