date

Артета «Тоттенҳэм» устидан ғалабадан сўнг чемпионлик пойгасини баҳолади

Артета «Тоттенҳэм» устидан ғалабадан сўнг чемпионлик пойгасини баҳолади

Лондоннинг «Арсенал» жамоаси бош мураббийи Микел Артета АПЛдаги чемпионлик пойгаси ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Якшанба куни «канонирлар» «Тоттенҳэм»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, турнир жадвалида иккинчи ўринда бораётган «Манчестер Сити»дан устунлигини яна беш очкогача оширди. Бироқ «шаҳарликлар» бир ўйин кам ўтказган.

«Биз ҳар учрашувга алоҳида эътибор қаратамиз. Олдинда узоқ йўл бор: кубок баҳслари, Чемпионлар лигаси ҳам кутаяпти. Бу ҳақиқий марафон, аммо бундан завқланиш керак. Бугун бу бобни ёзишни истадик ва буни уддаладик», — дея Артетанинг сўзларини инглиз ОАВга таяниб «Gazeta.Ru» келтирди.

1-март куни «Арсенал» ўз майдонида «Челси»ни қабул қилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Артета «Тоттенҳэм» устидан ғалабадан сўнг чемпионлик пойгасини баҳолади