date

Ранери Италия футболи инқирозининг асосий сабабларини айтди

Ранери Италия футболи инқирозининг асосий сабабларини айтди

Италиялик тажрибали мураббий Клаудио Ранери — «Лестер» билан Англия чемпионлигини ютган мутахассис — А Сериянинг бугунги ҳолати нега кутилган даражада эмаслигини изоҳлади. Сўнгги йилларда Италия чемпионати Европада энг яхши ҳолатда учинчи ўрин атрофида тилга олинмоқда, айримлар эса уни топ-5 лигалар ичида энг сусти деб ҳам баҳолаёпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ранери фикрича, муаммо икки йўналишда: молиявий ресурслар етишмаслиги ва футбол ривожида “цикл”нинг йўқлиги. “Бизда ҳам Англия, Германия, Франция каби даврида катта, буюк футболчилар бўлган. Ҳозир эса уларнинг авлоди кўринмаяпти ва бу терма жамоа ўйинларида ҳам сезиляпти”, — дея Ранерининг сўзларини келтиради pianetamilan.it.

Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси кетма-кет икки бор жаҳон чемпионатига йўл ола олмади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ранери Италия футболи инқирозининг асосий сабабларини айтди