date

Кавани ҳуштакбозлик остида қолди, «Бока»даги келажаги мавҳум

Кавани ҳуштакбозлик остида қолди, «Бока»даги келажаги мавҳум

Уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Кавани «Бока Хуниорс»ни тарк этиши мумкин. Гап унинг ўзи кетишни хоҳлаётганида эмас — клуб ва мухлислар босими фонида «ихтиёрий-мажбуран» йўлга тушиши эҳтимоли бор. Сўнгги ўйинларда Каванининг формаси ва ўйини кўнгилдагидек эмас, трибуналар эса буни тобора кескинроқ қабул қилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Навбатдаги учрашувда ҳам «Матадор» алмаштирилган пайтда майдонни ҳуштаклар остида тарк этди. Ўзгариш натижа бермади: «Бока» «Платенсе» дарвозасини ишғол қила олмади ва баҳс 0:0 ҳисобида якунланди. Энди Аргентина ОАВ Каванининг шартномасини узайтириш борасидаги истиқболни жуда эҳтиёткорлик билан баҳоламоқда. Устига устак, клуб парагвайлик Адам Барейрони таркибга қўшиб олди ва кўпчилик айнан у 39 ёшли ветеранини асосий таркибдан сиқиб чиқаришини кутмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кавани ҳуштакбозлик остида қолди, «Бока»даги келажаги мавҳум