date

«Ал-Наср» бош мураббийи Роналдуга танаффус берилганини айтди

«Ал-Наср» бош мураббийи Роналдуга танаффус берилганини айтди

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега яқинлашиб келаётган учрашувни ўтказиб юборишини изоҳлаб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши майдонга тушади. Португалиялик юлдуз ҳужумчи яқин орада майдонга қайтиши кутилаётган бўлса-да, бу сафар ҳам жамоа сафида бўлмайди.

«Тақвим жуда тиғиз. Шунинг учун Роналду ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларга дам беришга қарор қилдик. Олдинда «Ал-Фатех»га қарши муҳим ўйин бор», — деди Жезуш. Унинг сўзларини Al Nassr Zone келтирди.

Мутахассис Роналдуга танаффус берилиши янгилик эмаслигини ҳам таъкидлади: бу унинг Саудия Арабистонидан ташқарида ўтказиладиган учрашувларни ўтказиб юбориши биринчи ҳолат эмас.

Саудия чемпионатидаги «Ал-Фатех» — «Ал-Наср» баҳси шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ал-Наср» бош мураббийи Роналдуга танаффус берилганини айтди