date

Ўзбекистонликлар кўпроқ қайси соҳаларда меҳнат қилмоқда?

Ўзбекистонликлар кўпроқ қайси соҳаларда меҳнат қилмоқда?

Ўзбекистонда банд бўлган аҳолининг асосий қисми қишлоқ хўжалиги йўналишида фаолият юритмоқда. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси томонидан эълон қилинган маълумотларда қайд этилди.

Расмий статистикага кўра, мамлакатда иқтисодий фаол аҳоли турли соҳалар бўйича тақсимланган бўлиб, энг катта улуш қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги зиммасига тўғри келади. Ушбу йўналишда 3 миллион 132,6 минг нафар фуқаро меҳнат қилмоқда.

Кейинги ўринларда ишлаб чиқариш саноати туради. Мазкур тармоқда 1 миллион 699,6 минг киши банд. Савдо соҳаси ҳам йирик иш берувчи йўналишлардан бири бўлиб, улгуржи ва чакана савдода 1 миллион 507,9 минг нафар фуқаро ишламоқда.

Қурилиш тармоғида 1 миллион 450,5 минг киши меҳнат қилса, таълим соҳасида 1 миллион 367,6 минг нафар мутахассис фаолият юритмоқда. Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар йўналишида эса 719,4 минг киши ишламоқда.

Шунингдек, давлат бошқаруви ва мудофаа тизимида 637 минг киши банд бўлиб, транспорт ва сақлаш соҳасида 584,6 минг нафар фуқаро фаолият олиб бормоқда. Яшаш ва овқатланиш хизматларида 389,5 минг киши меҳнат қилмоқда.

Қолган соҳаларда бандлик нисбатан камроқ бўлиб, профессионал ва илмий фаолиятда 152,6 минг, ахборот ва алоқа соҳасида 108,8 минг, молия ва суғурта йўналишида эса 82,9 минг киши ишлайди.

Энергетика, кўчмас мулк, маданият ва дам олиш, тоғ-кон саноати ҳамда коммунал хизматлар каби тармоқларда ҳам минглаб фуқаролар банд.

Статистикага кўра, 2026 йил 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 38 миллион 382 минг 685 кишини ташкил этган. Бу эса меҳнат бозори ҳажмининг кенглигини ва турли соҳаларда ишчи кучига эҳтиёж юқорилигини кўрсатади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонликлар кўпроқ қайси соҳаларда меҳнат қилмоқда?