date

Кавани ҳуштакбозлик остида қолди ва «Бока»даги келажаги мавҳум

Кавани ҳуштакбозлик остида қолди ва «Бока»даги келажаги мавҳум

Уругвайлик ҳужумчи Эдинсон Кавани «Бока Хуниорс»ни тарк этиши мумкин, бунга сабаб эса унинг ўзи хоҳламаган ҳолатда ҳам юз бериши эҳтимоли бор. Сўнгги ўйинларда тажрибали футболчининг ҳаракати мухлисларни қониқтирмаяпти ва трибунадан ҳуштаклар тобора кўпаймоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Навбатдаги эпизод алмаштирилган пайтда кузатилди: «Матадор» майдонни тарк этаркан, мухлислар уни кескин ҳуштакбозлик билан кузатиб қўйди. Бироқ ўзгариш ҳам натижа бермади — «Бока» «Платенсе» дарвозасини ишғол қила олмади ва баҳс 0:0 ҳисобида якунланди.

Шундан кейин Аргентина ОАВ Кавани билан шартномани узайтириш масаласига жуда эҳтиёткор баҳо бермоқда. Қолаверса, клуб парагвайлик ҳужумчи Адам Барейрони ҳам сафга қўшиб олди ва кўпчилик айнан у 39 ёшли ветеран Каванини асосий таркибдан сиқиб чиқаришини кутмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кавани ҳуштакбозлик остида қолди ва «Бока»даги келажаги мавҳум