Жезуш Роналдуга дам берди ва сабаби айтилди

"Ал-Наср" бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг яқин ўйинда майдонга тушмаслигини изоҳлаб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида "Аркадаг"га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи яқин орада майдонга қайтиши кутилаётган бўлса-да, бу учрашувда у яна таркибдан жой олмайди.
Жезушнинг сўзларига кўра, жамоа зич тақвим сабаб Роналдуни ва асосий таркибнинг яна бир неча футболчисини асрашга қарор қилган. Мураббий олдинда "Ал-Фатеҳ" билан муҳим ўйин борлигини таъкидлади.
"Al Nassr Zone" келтирган иқтибосда айтилишича, Роналдунинг сафардаги ўйинларни ўтказиб юбориши биринчи ҳолат эмас — у Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган баҳсларда аввал ҳам майдонга тушмаган.
Саудия Про-лигаси доирасидаги "Ал-Фатеҳ" — "Ал-Наср" учрашуви шанба, 14-февраль куни бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!