Бавария Жоско Гвардиолни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Бавария клуби Манчестер Сити ҳимоячиси Жоско Гвардиолни трансфер қилиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Мюнхенликлар янги мавсум олдидан ҳимоя чизиғини кучайтиришни мақсад қилган ва хорватиялик футболчини асосий номзод сифатида кўрмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Германия футболи афсонаси Лотар Маттеуснинг таъкидлашича, Бавария раҳбарияти аллақачон футболчининг вакиллари билан дастлабки музокараларни бошлаб юборган. Гвардиол ўз вақтида Бундеслигада РБ Лейпциг сафида муваффақиятли тўп сургани боис, Германия чемпионатига қайтиш унинг учун қийинчилик туғдирмайди.
24 ёшли ҳимоячи Пеп Гвардиола қўл остида Манчестер Сити таркибида муҳим ўйинчига айланган бўлса-да, жорий мавсумдаги жароҳатлар унинг ўйин амалиётига таъсир кўрсатди. Шунга қарамай, унинг универсал ўйин услуби, яни ҳам марказий, ҳам қанот ҳимоячиси сифатида ҳаракат қила олиши Мюнхен клуби учун жуда қулай вариант ҳисобланади.
Манчестер Сити эса ўз навбатида Гвардиолни сақлаб қолиш ниятида ва унинг амалдаги шартномасини узайтириш бўйича иш олиб бормоқда. Бироқ, Бавария ҳимоя чизиғидаги ўзгаришлар ва таркибни янгилаш зарурати ушбу трансферни ёзги ойнанинг энг шов-шувли воқеаларидан бирига айлантириши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!