Дани Карвахаль Реал Мадрид билан хайрлашмоқда

1 дақиқа ўқиш308
Дани Карвахаль Реал Мадрид билан хайрлашмоқда

Реал Мадрид ўзининг энг совриндор афсоналаридан бири Дани Карвахаль билан хайрлашишга тайёргарлик кўрмоқда. 13 йиллик тарихий фаолиятидан сўнг, 34 ёшли ҳимоячи ёзги трансфер ойнасида клубни тарк этиши кутилмоқда. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

The Athletic хабарига кўра, жамоа сардори ўзининг Мадрид клубидаги даври якунига етганини англаб етган. Сўнгги мавсумларда жароҳатлар туфайли ўйин амалиёти камайган футболчи янги чақириқларни қабул қилишга қарор қилди.

Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби ўнг қанот ҳимоясини кучайтириш мақсадида Трент Александер-Арнолд номзодига асосий эътиборни қаратмоқда. Дани Карвахаль эса захира ўйинчиси бўлиб қолишни истамай, фаолиятини бошқа жамоада давом эттиришни афзал кўрмоқда.

Дани Карвахаль 2013-йилдан буён "қироллик клуби" сафида 449 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та Чемпионлар лигаси ва 4 та Ла Лига чемпионлигини қўлга киритди. Унинг Мадрид сафидаги ҳиссаси ва эришган ютуқлари клуб тарихида олтин ҳарфлар билан муҳрланиб қолади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?