date

Нектар Сосиал маркетинг операцион тизими 30 миллион доллар сармоя жалб қилди

Nectar Social marketing operatsion tizimi 30 million dollar sarmoya jalb qildi

AI технологияларига асосланган Нектар Сосиал маркетинг платформаси Менло Вентурес ва Anthropic билан ҳамкорликда ташкил этилган Антҳологй Фунд бошчилигидаги Сериес А босқичида 30 миллион доллар миқдорида сармоя тўплаганини эълон қилди. Ўтган йили яширин режимдан чиққан компания маркетологлар учун махсус агентли операцион тизим сифатида фаолият юритади. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Компания вакилларининг таъкидлашича, Нектар автоном AI агентлари ёрдамида брендларга ижтимоий тармоқлардаги фаолият, модерация, контент яратиш жараёнлари ва рақобат таҳлилини тўлиқ автоматлаштириш имконини беради. Meta ва Reddit каби платформалар билан ўрнатилган маълумотлар ҳамкорлиги туфайли тизим турли манбалардаги ахборотни ягона марказда бирлаштиради.

Нектар Сосиал компаниясига Meta компаниясининг собиқ ходимлари бўлган опа-сингил Мисбаҳ ва Фараҳ Ураизее асос солган. Бош директор Мисбаҳ Ураизее ушбу маблағлар компанияни кенгайтириш, сунъий интеллект ва муҳандислик соҳасида янги мутахассисларни ёллаш ҳамда бозорга чиқиш стратегиясини кучайтиришга сарфланишини маълум қилди.

Ҳозирги кунда Лиқуид Деатҳ, Фигма ва э.л.ф Беаутй каби йирик брендлар Нектар хизматларидан фойдаланиб келмоқда. Инвестиция босқичида, шунингдек, Гвйнетҳ Палтровнинг Киншип Вентурес, ГВ ва Труе Вентурес каби нуфузли венчур фондлари ҳам иштирок этди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Нектар Сосиал маркетинг операцион тизими 30 миллион доллар сармоя жалб қилди