Сунъий интеллект пойгаси: бойлар ва камбағаллар ўртасидаги жарлик

Сунъий интеллект соҳасидаги ҳозирги шов-шувлар технология оламида ҳам турлича қабул қилинмоқда. Менло Вентурес ҳамкори Деэдй Дас ижтимоий тармоқлардаги чиқишида Сан-Францискодаги вазиятни жуда кескин деб баҳолади ва натижалар ўртасидаги тафовут ҳеч қачон бунчалик катта бўлмаганини таъкидлади. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Даснинг ҳисоб-китобларига кўра, OpenAI, Anthropic ва NVIDIA каби компанияларда ишловчи тахминан 10 мингга яқин киши 20 миллион доллардан ортиқ бойликка эга бўлиб, нафақага чиқиш даражасига етган. Шу билан бирга, юқори маош оладиган бошқа кўплаб мутахассислар умрбод ишласа ҳам бундай натижага эриша олмаслигидан хавотирда.
Соҳадаги оммавий қисқартиришлар ва дастурчиларнинг ўз кўникмалари эскириб қолаётганидан хавотири ишга бўлган иштиёқни пасайтирмоқда. Кўплаб муҳандислар келажакдаги карьера йўналишлари борасида саросимага тушиб қолган.
Ушбу қарашлар ижтимоий тармоқларда қизғин баҳсларга сабаб бўлди. Баъзи тадбиркорлар бу ҳолатни танқид қилиб, юқори даромадли мутахассисларни ўзларининг имкониятларини қадрлашга чақирди. Бошқалар эса технологиянинг бир вақтнинг ўзида ҳам бойлик манбаи, ҳам касбий хавфга айланганини "ғалати ва шафқатсиз" деб атади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!