date

Шаҳзод Султоновнинг тўй тафсилотлари ошкор бўлди: келин ким?

Шаҳзод Султоновнинг тўй тафсилотлари ошкор бўлди: келин ким?

Фото: Instagram

Актёр Шаҳзод Султоновнинг уйланаётгани ҳақида аввал хабар берилган эди. Шунингдек, унинг тўйи 16 июн, сешанба куни бўлиб ўтиши ҳам маълум қилинган.

Сўнгги кунларда актёрнинг Instagram саҳифасига жойланаётган видеолар мухлислар диққат марказида бўлиб келаётган эди. Бироқ шу пайтгача бўлажак келиннинг исми ва тўй қаерда ўтказилиши номаълумлигича қолаётганди.

Эндиликда эса бу сирлар очилди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган таклифномаларда “Ш ва М” ҳарфлари акс этгани кўпчиликни қизиқтирган эди. Кузатувчилар изоҳларда келиннинг исми ҳақида турли тахминлар билдиришди.

Маълум бўлишича, келиннинг исми Моҳинур. Таклифномаларда эса аниқ қилиб “Шаҳзод ва Моҳинур” деб ёзилгани ушбу маълумотни тасдиқлади.

Яна бир кўпчиликни қизиқтирган савол — тўй қаерда бўлиши масаласи ҳам ойдинлашди. Тўй маросими “Осиё Гранд” тўйхонасида ўтказилиши режалаштирилган.

Шунингдек, таклифномалар нафис ва замонавий дизайнда тайёрлангани, уларнинг кўркамлиги ҳам алоҳида эътибор тортмоқда. Мухлислар эса ижтимоий тармоқларда актёрга бахт тилаб, ушбу қувончли кунни интиқлик билан кутаётганини билдирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Шаҳзод Султоновнинг тўй тафсилотлари ошкор бўлди: келин ким?