date

Сўз устаси Аваз Охун Озода Нурсаидованинг концертида қўшиқ куйлаб мухлислар эътиборини тортди

Сўз устаси Аваз Охун Озода Нурсаидованинг концертида қўшиқ куйлаб мухлислар эътиборини тортди

Хонанда Озода Нурсаидованинг концерт дастури ижтимоий тармоқларда фаол муҳокама қилинмоқда. Айниқса, концерт давомида сўз устаси Аваз Охуннинг саҳнадаги чиқишлари мухлислар эътиборини тортди.

Тарқалган видеоларда Аваз Охун Озода Нурсаидова учун қўшиқ куйлагани акс этган. Унинг саҳнадаги самимий ва ҳазиломуз чиқишлари томошабинлар томонидан илиқ қарши олинган.

Маълумки, Озода Нурсаидова концерт дастурининг иккинчи кунини давом эттирмоқда. Дастур давомида Аваз Охун ҳам меҳмон сифатида иштирок этиб, турли қизиқарли ҳазиллар ва саҳна кўринишлари билан кайфият улашган.

Ижтимоий тармоқларда концертдан олинган видеолар кенг тарқалмоқда. Мухлислар изоҳларда Аваз Охуннинг чиқишлари ва Озода Нурсаидова билан саҳнадаги илиқ муҳитни юқори баҳоламоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Сўз устаси Аваз Охун Озода Нурсаидованинг концертида қўшиқ куйлаб мухлислар эътиборини тортди