date

YouTube барча контент яратувчилар учун кўп тилли дубляж функциясини ишга туширди

YouTube барча контент яратувчилар учун кўп тилли дубляж функциясини ишга туширди

YouTube платформаси узоқ кутилган ва жуда муҳим функциясини расман оммавий равишда ишга туширди — энди барча видеоблогерлар видеоларига турли тилларда овозли дубляж қўшиши мумкин. Бу ҳақда TechCrunch хабар берди.

Аслида бу функция аввалроқ YouTube’да бир неча машҳур блогерлар учун синов тариқасида жорий этилган эди. Лекин энди у барча контент яратувчилар учун очилди, ҳатто кичик каналлар ҳам бу имкониятдан фойдалана олади.

Янги функция орқали бирор видео бир нечта тилларда овозли дубляж билан чиқарилиши мумкин бўлади. Бу YouTube видеоларини нафақат субтитр билан, балки тўлиқ овозли таржима орқали ҳам томоша қилиш имконини беради.

Видео юклаш жараёнида Creator Studio орқали дубляж файллари қўшилади. Тингловчи эса видео вақтида тилни алмаштириш имкониятига эга бўлади.

Бу янгилик нафақат томошабинлар учун қулайлик, балки контент яратувчилар учун ҳам бошқа мамлакатлар бозорига чиқиш учун улкан имконият демакдир.

YouTube глобал миқёсда янада очиқроқ ва кўп маданиятли платформалардан бирига айланяпти. Сиз қандай видеоларни ўзбек тилида эшитишни истардингиз?

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » YouTube барча контент яратувчилар учун кўп тилли дубляж функциясини ишга туширди