АҚШда ЙТҲ: Ўзбекистон фуқароси ҳаётдан кўз юмди

Шу йилнинг 10 март куни Ню Ёрк шаҳрида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Ўзбекистон фуқароси Нилуфар Комилова ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Ню Ёркдаги Бош консулхонаси хабар берди.
Мавжуд маълумотларга кўра, ҳодиса Ню Ёрк шаҳар Транспорт департаментига тегишли юк автомобили иштирокида юз берган. Ҳодиса натижасида Нилуфар Комилова ҳаётдан кўз юмган.
Бош консулхона марҳуманинг оиласи билан мунтазам алоқада бўлиб, зарур консуллик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирган. Консулхона ҳодиса тафсилотларини ўрганиб, марҳуманинг яқинларига барча зарур ёрдамни етказиш чораларини кўрмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг