date

Нетаняху Эрон олий раҳбарини ўлдириш билан таҳдид қилди

Нетаняху Эрон олий раҳбарини ўлдириш билан таҳдид қилди

Reuters хабарига кўра, Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху Эроннинг янги олий раҳбари Можтаба Хоманаийни ўлдириш билан таҳдид қилган. Бу Нетаняхунинг уруш бошланишидан бери биринчи матбуот анжумани бўлди. У деярли икки ҳафталик бомбардимонлардан сўнг Эрон “аввалгидек эмас”лигини таъкидлади ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ҳамда Басиж яримҳарбий тузилмаларига зарбалар етказилганини билдирди.

Нетаняхудан Эроннинг янги олий раҳбари ва “Ҳизбуллоҳ” етакчисига қарши қандай чоралар кўрилиши ҳақида сўралганда, бош вазир шундай жавоб берди:

“Мен террорчи ташкилот раҳбарларидан бирортасига ҳам ҳаёт суғуртаси бермаган бўлардим… Қандай режа қилаётганимиз ёки нима мақсад қилаётганимиз ҳақида аниқ маълумот бермайман.”

Исроил раҳбари Эронга қарши ҳужумнинг асосий мақсади Теҳроннинг ядровий ва баллистик ракета дастурларидан келиб чиқаётган “экзистенсиал таҳдидни йўқ қилиш” эканини айтди. Шунингдек, у эронликларни норозиликка чорлаб, ҳукуматни ичкаридан ағдаришга чақирган.

Нетаняху:

“Биз қандай чоралар кўраётганимизни батафсил ошкор қилмаймиз. Режимни ағдариш учун оптимал шароитлар яратмоқдамиз. Аммо Эрон халқи режимни ичкаридан ағдаради, деган тўлиқ ишончимиз йўқ. Биз, албатта, ёрдам бера оламиз ва буни қилмоқдамиз.”

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Нетаняху Эрон олий раҳбарини ўлдириш билан таҳдид қилди