date

Samsung уч букланувчи смартфон тақдим этди

Samsung уч букланувчи смартфон тақдим этди
2025-йил 2-декабр куни Samsung компанияси ўзининг илк уч букланувчи смартфони – Galaxy Z TriFold моделини тақдим этди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

Жанубий Корея компанияси ушбу қурилма орқали букланувчи смартфонлар сегментида кучайишни мақсад қилмоқда. Айни пайтда ушбу сегментда Хитой компаниялари ўз позицияларини мустаҳкамламоқда.

Бироқ, таҳлилчиларнинг фикрига кўра, бундай қурилмалар юқори нархлар ва ишлаб чиқаришдаги қийинчиликлар туфайли ҳануз тор доирада қолмоқда. Мутаҳассислар Galaxy Z TriFold моделини технологиянинг янги босқичи сифатида кўришмоқда, аммо бу қурилма сотув ҳажмини оширишга қаратилган флагман эмас, деб ҳисоблашмоқда.

Reuters’нинг маълумотларига кўра, Galaxy Z TriFold нархи 2,4 минг АҚШ долларидан бошланади. Бу эса Samsung Galaxy Z Fold 7 модели нархидан қарийб 25% қимматроқ.

Samsung Electronics компаниясининг ижрочи вице-президенти Алекс Лимнинг таъкидлашича, букланувчи қурилмалар бозори ўсишда давом этади ва айнан TriFold модели ушбу сегментнинг асосий бўлимларида янада тез ўсишни таъминлайдиган катализатор бўлиши мумкин. Galaxy Z TriFold 12-декабр куни Жанубий Кореяда савдога чиқарилади.

Шундан сўнг, қурилма Хитой, Сингапур, Тайван ва Бирлашган Араб Амирликларида тақдим этилади. АҚШ бозорига эса келгуси йилда чиқарилиши режалаштирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Samsung уч букланувчи смартфон тақдим этди