Apple бош директорининг 2025-йилги даромади эълон қилинди

Apple компанияси бош директори Тим Кук 2025-йилда жами 74,3 миллион доллар даромад олди. Бу 2024-йилги 74,6 миллион долларга нисбатан бироз паст. Маълумот компаниянинг йиллик ҳисоботида келтирилган.
Тим Кукнинг асосий маоши 3 миллион доллар бўлиб, ўтган йилги даражада қолди. Даромаднинг катта қисми 57,5 миллион долларлик акциялар ва компания натижаларига боғлиқ 12 миллион долларлик бонуслардан иборат. Шунингдек, у 1,76 миллион доллар бошқа харажатлар – хавфсизлик, авиақатновлар, суғурта ва пенсия учун олган.
Apple компанияси Тим Кук учун 59 миллион доллар миқдорида даромад белгилаган бўлса-да, компания натижаларига боғлиқ бонуслар ҳисобига амалдаги даромади бу кўрсаткичдан ошган.
Компаниянинг бошқа юқори раҳбарлари ҳам катта даромад олди. Операцион директор Сабиҳ Хон, чакана савдо ва кадрлар бўйича раҳбар Дейрдре ЎБраен ва бош юрист Кейт Адамс ҳар бири тахминан 27 миллион доллар олди. Молиявий бўлим раҳбарлари эса 15,5 миллиондан 22,5 миллион долларгача даромад қилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!