Alphabet капиталилашуви 4 трлн доллардан ошди

Alphabet 12-январ куни бозор савдоларида рекорд баҳоға чиқди. Reuters хабарига кўра, холдинг акциялари 334,04 долларгача кўтарилиб, компаниянинг бозор капиталилашуви 4 трлн долларга етди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Инвесторлар қизиқишини кучайтирган асосий омил — Gemini нейротармоғи Apple’нинг Siri овозли ёрдамчисининг янги талқини учун асосий технологияга айланиши ҳақидаги хабар бўлди. Бундан ташқари, Alphabet булутли йўналиш даромадлари 34% га ошганини маълум қилди ҳамда ўзининг сунъий интеллект чипларининг янги авлодини тақдим этди.
Бозор Alphabet’нинг СИ йўналишидаги ютуқларини ижобий баҳоламоқда: 2025 йил давомида холдинг акциялари 65% га қимматлашди. Бу Alphabet’га бир муддат Apple’ни ортда қолдириб, дунёнинг энг қиммат корпорациялари рўйхатида иккинчи ўринга чиқиш имконини берди.
Инвесторлар ишончини суд қарори ҳам мустаҳкамлади: суд Google бизнесини мажбуран бўлиб ташлаш ғоясидан воз кечди. Натижада Alphabet Chrome браузери ва Android тизими каби асосий активлар устидан назоратни сақлаб қолди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!