Энди TikTok ёшни постдан ҳам билади: Европада янги назорат

TikTok Европа Иттифоқида фойдаланувчиларнинг ёшини аниқлаш бўйича янада кучли технологияларни жорий этишни бошламоқчи. Reuters ёзишича, бу қарор регуляторлар босими ва бир йиллик пилот лойиҳа натижаларидан кейин қабул қилинган.
Янги тизим ByteDance’га фойдаланувчининг профиль маълумотлари, жойлаган видеолари ва турли хулқ-атвор сигналларини таҳлил қилиб, аккаунт вояга етмаган (айниқса 13 ёшдан кичик) бўлиши мумкинлигини аниқлашга ёрдам беради. Энг муҳим нуқта: бундай аккаунтлар автоматик “бан” бўлиб кетмайди — аввал махсус модераторлар текширади.
Агар фойдаланувчи нотўғри ёшда деб белгиланса, апелляция механизмлари ҳам бор: манбаларда юз орқали ёшни тахминлаш (масалан, Ёти), банк карта текшируви ёки ҳужжат билан тасдиқлаш каби усуллар тилга олинади.
Бу фонъда Европада болаларни онлайнда ҳимоялаш бўйича сиёсий босим ҳам кучайган: Европа Парламенти 2025 йил ноябрида вояга етмаганларни ҳимоя қилиш учун ижтимоий тармоқларга 16 ёшгача чеклов (13–16 оралиғида ота-она розилиги, 13 ёшдан кичикларга эса қатъий тақиқ) каби таклифларни қўллаб-қувватлаган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!