Galaxy S26 Ultra iPhoneга тенг камера режими тайёрлаяпти

Galaxy S26 Ultra iPhoneга тенг камера режими тайёрлаяпти
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Samsung Galaxy S26 Ultra учун 24 мегапикселли камера режимини синаб кўрмоқчи, бироқ унинг автоматик равишда ёқилиши ҳозирча тасдиқланмаган.
  • Бу формат 12 MP режимининг ёруғликка чидамлилиги ва 50/200 MP режимларининг деталларини уйғунлаштириб, табиийроқ ҳамда тиниқроқ суратлар бериши мумкин.

Samsung'нинг навбатдаги флагмани — Galaxy S26 Ultra бўйича инсайдерлардан чиққан гап-сўзларга қараганда, компания камерада янги 24 мегапикселли режимни “қўллаб кўрмоқчи”. Бу формат 12 МРнинг ёруғликка чидамлилиги билан 50/200 МР'ning деталини ўртасидаги “олтин ўрта” бўлиб, кадрларни табиийроқ, тиниқроқ ва мувозанатлироқ чиқариши мумкин. Шу йўлни Apple ҳам iPhone’ларда стандарт тасвир сифатида фаол ишлатгани айтилади.

Лекин муҳим жиҳат бор: айрим манбаларга кўра, 24 МР режими камера иловасида тўғридан-тўғри “оддий” тугма сифатида чиқса ҳам, у автоматик равишда ёқилган (default) бўлмаслиги мумкин. Яъни уни қўлга киритиш учун Samsung'нинг Camera Assistant (Good Lock орқали) каби қўшимча созламалари керак бўлиши мумкин. Демак, “ҳеч нарса қилмасдан туриб ҳам 24 МР ишлайди” деган гаплар ҳозирча 100% тасдиқланган эмас.

Техник тарафдан эса катта ўзгариш кутиляпти деб бўлмайди: S26 Ultra ҳали ҳам 200 МР асосий сенсор, 50 МР ултра-кенг ва кучли зум модулларини сақлаб қолиши ҳақида ёзилмоқда. Аммо “темир”дан ҳам кўра, шу темирни ишлатадиган ишлов (ИСП/алгоритм) ҳал қилади: 24 МР режим айнан шу кучли сенсорларни ҳаётда самаралироқ “очиб бериш” учун қилинган қадам бўлиши мумкин — камроқ шовқин, аниқроқ ранг, кечки суратда яхшироқ назорат.

Қисқаси, Samsung ҳақиқатан ҳам 24 MP’ни оммавий режим сифатида яхшилаб чиқса, мобил фото фронтида iPhone’га “чин рақиб” чиқиши мумкин. Аммо ҳозирча бу — инсайдер маълумотлари: расмий тақдимотда (2026 йил боши атрофида бўлиши кутилмоқда) ҳаммаси ойдинлашади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар