Ўзбекистонлик астрономлар Қашқадарё вилоятидаги Ҳисор тогъ тизмаларида жойлашган ЎзР ФА Астраномия институтининг Майданак обсерваториясида 25-май куни ўта янги юлдузни чақнашини қайд этишди.
Бу юлдуз Етти қароқчи юлдуз туркумидаги НГC 3938 рақамли спирал галактикада рўй берди. Астрономия соҳасидаги замонавий тасаввурларга кўра юлдузлар ҳам тирик мавжудотлар каби тугъилишади (пайдо бўлишади), миллиард йил ривожланишади (умр кўришади) ва ниҳоят сўнишади. Айрим юлдузларнинг эволюцияси ўта ҳалокатли, катта портлаш билан тугайди. Бундай пайтларда юлдузнинг қаърида қизиб ётган модда атрофга сочилиб кетади ва кечагина хира бўлиб ёки умуман Ердан туриб кўринмайдиган юлдузча ўрнида ёрқин ўта янги юлдуз пайдо бўлади. Бундай жараёларни кузатиш олимларга юлдузларни тузилиши ва эволюцияси конунларини тушуниш каби фундаментал масалаларга ойдинлик киритишга хизмат қилади.
25-май куни пайдо бўлган ва СН 2017эин номи билан қайд этилган ўта янги юлдузнинг аҳамияти шундаки, у бизга нисбатан яқин, “атига” 50 миллион ёругълик йил масофада жойлашган ва бинобарин биз у ҳақида батафсил маълумотлар олишга эга бўляпмиз. Юлдуз ёрқинлиги ўзгаришининг дастлабки таҳлиллари бу ноёб ҳодиса эканлигини кўрсатмоқда. Шунинг учун Майданакда бажарилаётган кузатувлар ниҳоятда муҳим ҳисобланади ва катта илмий аҳамият касб этади.
Яна бир нарсани қайд этиш зарур. Бундан бир неча йил олдин германиялик олимлар Буюк Британиядаги машҳур Бодлеян кутубхонасида сақланаётган, Абу Али Ибн Сино қаламига мансуб “Китоб ал-Шифо” асарида 1006-йилда рўй берган ўта янги юлдузнинг таърифини топишга муваффақ бўлганлар. Ибн Сино 1002-1008-йилларда Хоразмдаги Маъмун академиясида фаолият кўрсатганлигини инобатга олсак, бу факт Академиянинг илмий фаолиятини очиб берувчи янги бир манба сифатида хизмат қилади. Бундан ташқари энг аввало ўзининг тиббиёт ва фалсафа соҳаларидаги асарлари билан машҳур бўлган буюк бобокалонимизнинг мероси нақадар серқирра эканлигига яна бир бор амин бўламиз. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин