date

Янги iPhone 17 қандай синовдан ўта олмади?

Янги iPhone 17 қандай синовдан ўта олмади?

Европа Иттифоқида жорий этилган янги мажбурий чидамлилик синовлари Appleнинг энг сўнгги флагмани — iPhone 17'да жиддий камчиликларни очиб берди. Хусусан, қурилманинг батареяси сезиларли даражада яхшиланганига қарамай, унинг йиқилиш ва ташқи таъсирларга чидамлилик кўрсаткичи рақобатчи брендлардан паст экани маълум бўлди, деб хабар бермоқда GSMArena.

Маълумотларга кўра, Европа Иттифоқида жорий қилинган махсус маркалаш тизими ҳар бир электрон қурилмага чидамлилик ва таъмирланувчанлик даражасини белгилайди. Унга кўра, стандартлаштирилган турли синовлардан ўтказилган iPhone 17 Pro Max B синфига тенглаштирилди. Бу дегани, қурилма атига 180 марта йиқилишга бардош бериши мумкин. Солиштириш учун, ўтган йилги iPhone 16 Pro Max C синфига киритилиб, 90 томчигагина чидамли деб топилган эди. Янги модельда кўрсаткич икки баробарга ўсган бўлса-да, у ҳали ҳам етакчи рақобатчилардан ортда қолмоқда.

Масалан, Samsung Galaxy S25 Ultra ва Google Pixel 10 Pro XL каби сўнгги флагман смартфонлар 270 марта йиқилишга бардош бергани учун энг юқори А тоифасига киритилди. Бу эса Apple смартфонлари кундалик фойдаланишда кўпроқ шикастланиш эҳтимолига эга эканини англатади. Шунингдек, анча юмшоқ корпусга эга бўлган iPhone Air Pro Max ҳам B синфи натижасини қайд этган.

Таъмирланиш имкониятлари бўйича ҳам iPhone 17 рақобатчилардан орқада қолган. Синовлар натижасига кўра, у С тоифасига киритилди. Бу Samsung билан бир хил кўрсаткич бўлса-да, Google Pixel билан таққослаганда ёмонроқ, чунки Pixel B синфини олди.

Шу билан бирга, iPhone 17 Pro Max аккумулятор жиҳатидан юқори кўрсаткич қайд этди. У энергия самарадорлиги бўйича А синфига киритилди ва батареянинг ишлаш муддати 53 соатга етган. Бу кўрсаткич кўпгина рақобатчилардан юқори ҳисобланади. Бироқ муҳим жиҳат бор: Apple батареяси атига 1000 та зарядланиш циклига мўлжалланган. Samsung қурилмалари аккумуляторлари эса 2000 циклгача хизмат қилиши мумкин, бу эса амалда икки баробар узоқ умр демакдир.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Янги iPhone 17 қандай синовдан ўта олмади?