
2025/2026-ўқув йили учун белгиланган асосий квоталардан ташқари, магистратурага киролмаган абитуриентлар учун қўшимча қабул жараёни йўлга қўйилади.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълумотига кўра, қўшимча қабул параметрлари тегишли вазирлик билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Шунингдек, қўшимча қабулда ўқишга кирувчи талабалар учун тўлов-контракт миқдори олийгоҳлар томонидан мустақил равишда белгиланади. Бу сумма ҳар бир талабага тўғри келадиган реал харажатлардан келиб чиқади.
Қўшимча қабул жараёни абитуриентларга яна бир имконият бериши ва магистратурада ўқиш истагида бўлганлар учун кенг йўл очиши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.