date

Россияда янги iPhone 17 савдога чиқарилди

Россияда янги iPhone 17 савдога чиқарилди
Маҳаллий дўконлар маълумотига кўра, олдиндан буюртмалар сони ўтган йилга қараганда 66 фоиз кўп бўлган. Бу эса иқтисодий қийинчиликларга қарамай, Apple маҳсулотларига талаб юқорилигини кўрсатмоқда.

Apple 2022-йилда Россияда расмий савдони тўхтатган эди. Шунга қарамай, янги моделларнинг “параллел импорт” орқали олиб кирилиши давом этмоқда. Шу сабабли телефонларнинг нархи бошқа давлатларга қараганда сезиларли даражада қиммат.

Янги iPhone 17 янгиланган дизайн ва кучли камералар билан тақдим этилди. Харидорлар, айниқса, “Air” моделига ва янги суратга олиш имкониятларига катта қизиқиш билдирмоқда.

Мутаҳассисларнинг айтишича, Apple ҳали ҳам Россияда энг даромадли бренд ҳисобланади. Сотув ҳажми бўйича эса Хитойнинг Xiaomi компанияси биринчи ўринда турмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Россияда янги iPhone 17 савдога чиқарилди