date

Yandex Alisa энди тўлиқ ўзбек тилида сўзлаша олади

Yandex Alisa энди тўлиқ ўзбек тилида сўзлаша олади

Yandex Uzbekistan ўзбек тилида ҳам сўзлаша оладиган икки тилли сунъий интеллект ёрдамчиси — Алисани ўзининг ақлли овоз қурилмаларида фойдаланиш учун ишга туширди. Энди фойдаланувчилар Алисага ўзбек тилида саволлар бериши мумкин ва у русча ёки ўзбекча жавоб бера олади.

Alisa Yandex Uzbekistan томонидан ишлаб чиқилган махсус тил модели асосида фаолият олиб боради. Бу модельни яратиш жараёнида профессионал филологлар, муҳаррирлар ва Ўзбекистоннинг 13 та ҳудудидан 300 нафар фойдаланувчи ўз ҳиссасини қўшди.

Алисани ўзбек тилида фойдаланиш учун “Дом с Алисой” иловасида қуйидаги йўналишларни танлаш кирак: “Виртуал ёрдамчи” → “Ассистент тили” → қурилмани белгилаш → “Ўзбекча + Русча”.

Шу тариқа, энди фойдаланувчилар ўзбек тилида ҳам Алиса билан осон ва қулай мулоқот қилиш имконига эга бўлиб, замонавий технологиялардан янада самарали фойдаланишлари мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Yandex Alisa энди тўлиқ ўзбек тилида сўзлаша олади