Халқаро DxOMark лабораторияси мутахассислари томонидан энг сифатли дисплейга эга смартфонлар рейтинги эълон қилинди. 2025 йилнинг бу каби технологик баҳолашида Google Pixel 10 Pro XL смартфони 161 балл тўплаб, барча рақобатчиларини ортда қолдирди ва рейтингнинг биринчи поғонасига чиқди.

Google’нинг янги флагман смартфони 6,8 дюймли LTPO OLED турдаги экран билан жиҳозланган бўлиб, у 2992х1334 пиксел сифатда тасвир беради. Экран янгиланиш частотаси 1 Гцдан 120 Гцгача автоматик ўзгаради ва Gorilla Glass Victus 2 шишаси билан ҳимояланган. Энг асосийси, экран ёрқинлиги 2200 нит даражасига етади, бу эса қўлфондан тўғридан-тўғри қуёш нурлари остида ҳам мукаммал фойдаланиш имконини беради.
Ушбу дисплей HDR технологиясини тўлиқ қўллаб-қувватлайди ва жуда паст ёруғликда кўзга қулайлик яратиш учун экран ярқинлигини 4 нит гача тушира олади. Бу нафақат фойдаланувчига қулайлик, балки кўз саломатлигини сақлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.
DxOMark рейтингидаги Топ-5 смартфонлар:
- Google Pixel 10 Pro XL — 161 балл
- Samsung Galaxy S25 Ultra ва Google Pixel 10 — 160 балл
- Pixel 9 Pro XL, Pixel 9 Pro, Galaxy S25 Edge — 158 балл
- Honor Magic6 Pro ва Galaxy S25 — 157 балл
- Pixel 9 ва Galaxy Z Fold7 — 156 балл