Марказий Осиёдаги энг диққатга сазовор шаҳарлардан бири — Хива Амударёнинг чап соҳилида, Ўзбекистоннинг ҳозирги Хоразм вилоятининг жанубида жойлашган. Бу — минтақада бутунлигича сақланиб қолган ягона нодир обида-шаҳардир, дейилади "Дийдоразиз" нашрида.
Топилган қадимий тангалар ва хивалик тарихчи Худойберди бин Аваз Муҳаммад (1773 ёки 1774 йилда туғилган) келтирган қизиқарли афсона Хиванинг жуда қадимийлигидан далолат беради. У “Дили ғаройиб” асарида бундай деб ёзади: “Хоразмнинг яна бир шаҳри Рамлдир. Унга Сом бин Нуҳ асос солган, ҳозир уни Хейвақ деб атайдилар. Яна айтадиларки, бу сўзда (Хейвақ) Ҳазрати Паҳлавон (Маҳмуд) вали вафот этган тарихи (санаси) яширинган. Шу тариқа бу тарих мазкур шаҳарнинг номи бўлиб қолди. Унинг аввалги номи Рамл, бу қумлоқ демакдир.
Кунлардан бир кун Сом бин Нуҳ у ерда ётиб ухлаб, тушида узини уч юз ёниқ машъала ўртасида кўрибди. Хушнуд кайфиятда уйғониб, ўзидан хотира колдирмокчи бўлибди ва шу жойни текислаб, шаҳар қурибди. Бошка бир гал бу ерга келганида атрофини девор билан ўрабди ва унинг ғарб томонида булоқ очибди. Хуллас, ҳикоя қилишларича, Хейвақ кўп марталаб вайрон бўлган ва қайта тикланган”.
Хива тарихчисининг ёзганларидан ва афсона маълумотларидан тарихий ҳақиқатни фаҳмлаб олишга интилса бўлади. Аввало, Хива қумлоқдан иборат бўлган жой — Рамл деб аталган, унинг пайдо бўлган вақти ва унга асос солган зотнинг номи Нуҳ ўғли Сом билан боғлиқ. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?