Москва шаҳар думасининг ёдгорлик санъати бўйича комиссия пайшанба куни ўтказилган йиғилишда Россия пойтахтида Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилиши ғоясини бир овоздан қўллаб-қувватлади, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.
Комиссия раиси Игорь Воскресенскийга асосланиб Интерфакс нашрининг хабар беришича, Каримовга Москвада ёдгорлик ўрнатиш ғояси Ўзбекистон томонидан билдирилган.
Ёдгорлик Полянка кўчасидаги хиёбонга ўрнатилиши режалаштирилган.
"Ҳайкал Ўзбекистон элчихонаси фонида жойлашади", - дея қайд этган Воскресенский.
Ўз навбатида Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Баҳром Ашрафхонов комиссия аъзоларига ушбу ташаббусни қўллаб-қувватлашгани учун миннатдорчилик билдирган.
"Ҳайкал лойиҳаси халқаро танлов орқали танланади", - деган элчи.
Ҳайкалтарошлик ишлари учун тўловлар Ўзбекистон томонидан амалга оширилади, ҳудуддаги ободонлаштириш ва қурилиш ишлари харажатлари Москва бюджети томонидан қопланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео)
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади