6 608
Юнусобод туманидаги икки йилга мўлжалланган метро қуриш лойиҳаси муддатидан олдин тугатилиши мумкин
2001 йилда шаҳарнинг аҳоли зич ҳудудларидан бири бўлган Юнусобод туманида узунлиги 7,6 километр бўлган, олтита бекатдан иборат Тошкент метроси «Юнусобод» йўналишининг биринчи босқичи ишга туширилган эди. Айни пайтда «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятига қарашли қурилиш ташкилотлари «Юнусобод» йўлининг «Шаҳристон» ва «Туркистон» бекатларигача бўлган масофада қурилиш ишларини ҳам давом эттирмоқда. Бу ҳақда «ЎзА»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.
Ушбу икки бекат оралиғидаги масофа 2,7 километрни ташкил қилади. Бу юмушларни бажаришда 50 дан ортиқ замонавий техника ва 200 нафардан зиёд ишчи кучидан фойдаланяпмиз. Лойиҳа бўйича қурилиш ишлари икки йилга мўлжалланган бўлса-да, биз уни муддатидан олдин ниҳоясига етказишга ҳаракат қилмоқдамиз.
Санжар Юсупов, «Кўприк қурилиш трести»нинг 67-кўприк қурилиш отряди раҳбари
Санжар Юсупов, «Кўприк қурилиш трести»нинг 67-кўприк қурилиш отряди раҳбари
Шу кунларда бу ердаги мавжуд иккита шахта ва туннелда қурилиш ишлари авж паллага кирган. Қурувчилар электрлаштириш жараёнига ҳам алоҳида эътибор қаратиб, энг замонавий ер ости йўли барпо этишга интилмоқда.
Биз метро қурилишларини бошлашдан аввал Жанубий Корея, Хитой, Россия каби давлатларнинг мутахассислари билан тажриба алмашдик. Эндиликда қурувчиларимиз ер усти метросини қуришни ўзлаштирмоқда.
Ҳусниддин Ҳосилов, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бош менежер-бош муҳандиси
Ҳусниддин Ҳосилов, «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти бош менежер-бош муҳандиси
Айни пайтда метро йўналишларида фойдаланиладиган кўркам вагонлар «Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи» акциядорлик жамиятида тубдан таъмирланмоқда, янгилари ишлаб чиқарилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?