Henley & Partners йиллик паспортлар индекси дунёнинг 200дан ортиқ мамлакатлари ва ҳудудларидаги виза қоидаларини таҳлил қилади ҳамда уларни визасиз кириш мумкин бўлган давлатлар рўйхати бўйича ажратиб чиқади. Бу ҳақда Кун нашри маълум қилмоқда.
Янгиланган рейтингда Ўзбекистон беш позицияга кўтарилди ва 76-ўринни эгаллади - мамлакат фуқароларига 59 давлатга визасиз бориш мумкин, улар орасида Боливия, Эквадор, Никарагуа, Уганда, Мадагаскар ва бошқалар бор.
Ҳиндистон ҳам Ўзбекистон билан 76-ўринни бўлишиб турибди. Ушбу давлат фуқаролари ҳам визасиз 59 мамлакатга ташриф буюриши мумкин.
МДҲ мамлакатлари орасида энг яхши кўрсаткич Украинада (38-ўрин, 128 мамлакат). Ундан кейин Молдова (45-ўрин, 121та мамлакат) ва Россия (47-ўрин, 118 мамлакат) жой олди.
Рейтинг етакчиси ҳам ўзгарди - энди Германия ўрнига бу Япония, ушбу давлат фуқаролари 189 мамлакатга визасиз бориши мумкин. Иккинчи ўрин Германия ва Сингапурда (188 мамлакат), учинчи: Финляндия, Франция, Италия, Швеция, Испания, Жанубий Корея (187 мамлакат). «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди