Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, 2025 йилнинг январ–август ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси доирасида экспорт ҳажми 23 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 31,3 фоизга кўпдир.
Мазкур даврда Ўзбекистон экспортида энг юқори улушга эга бўлган ТОП-10 давлат қуйидагича қайд этилди:
— Россия – 2,9 миллиард доллар;
— Хитой – 1,2 миллиард доллар;
— Қозоғистон – 910,8 миллион доллар;
— Афғонистон – 881,6 миллион доллар;
— Туркия – 736,4 миллион доллар;
— Франция – 618,6 миллион доллар;
— БАА – 493,6 миллион доллар;
— Қирғизистон – 371,3 миллион доллар;
— Тожикистон – 338 миллион доллар;
— Покистон – 267,9 миллион доллар.
Шу тариқа, Россия ва Хитой Ўзбекистон маҳсулотлари учун энг йирик бозор сифатида қолмоқда. Қўшни давлатлар — Қозоғистон, Афғонистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳам мамлакат ташқи савдосида салмоқли улушга эга.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!