date

Каламуш икки ёшли боланинг қулоғини еб қўйди

Каламуш икки ёшли боланинг қулоғини еб қўйди

Франциянинг Гавр шаҳрида жуда даҳшатли ҳодиса рўй берди. Икки ёшли Исмоил исмли бола ўз уйида катта каламуш ҳужумига учраб, жиддий шикастланди. Бу воқеа нафақат оиланинг, балки бутун маҳалла аҳолисининг қаттиқ норозилигига сабаб бўлди. Чунки улар кўп йиллар давомида антисанитария ва кемирувчилар кўплигидан шикоят қилиб келаётган бўлсалар-да, тегишли чоралар кўрилмаган. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.

Ота-онанинг сўзларига кўра, Исмоил кечаси уйқуда бўлган пайтда каламуш томонидан ҳужумга учраган. Онаси уни қон ва каламушнинг излари билан ифлосланган ҳолда топган. Боланинг қулоғи жиддий шикастланган — кемирувчи унинг бир қисмини чайнаб ташлаган. Шунингдек, унинг юзи ва қўлида ҳам яралар аниқланган.

Жабрланувчининг онаси қаттиқ изтироб ичида шундай деди:

“Энг ёмон кўрган душманим ҳам ўз фарзандини менинг болам каби ҳолатда топишини истамасдим”.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, кичкинтой ҳужум пайтида шунчалик қўрқиб кетганки, ҳатто қичқириб ҳам улгурмаган.

Исмоил шифохонага олиб борилгандан сўнг, қўлида оғир инфекция кузатилди ва унинг аҳволи ҳануз оғирлигича қолмоқда. Шифокорлар қулоғини қайта тиклаш ёки тери трансплантацияси амалиёти ҳақида ўйламоқдалар.

Фожеа содир бўлган бинонинг аҳолиси эса бу биринчи марта эмаслигини айтишмоқда. Улар каламуш муаммоси юзасидан бир неча бор шикоят қилганлар, аммо бошқарув компанияси ҳеч қандай самарали чора кўрмаган. Бу эса аҳолининг хавфсизлиги учун жиддий таҳдид бўлиб қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Каламуш икки ёшли боланинг қулоғини еб қўйди