date

Самарқандда пиёдани уриб қочган ҳайдовчи устахонадан топилди

Самарқандда пиёдани уриб қочган ҳайдовчи устахонадан топилди

Самарқанд вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси жамоатчиликнинг қаттиқ эътирозига сабаб бўлди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода Lacetti (Gentra) ҳайдовчиси пиёдани уриб, содир бўлган воқеа жойидан қочиб кетгани акс этган. Бу ҳолат одамлар орасида қаттиқ муҳокамаларга сабаб бўлди.

Маълумотларга кўра, воқеа 24 сентябрь куни соат 19:00 лар чамасида Самарқанд тумани Панжикент кўчасида содир бўлган. 2010 йилда туғилган пиёда қарама-қарши йўналишда ҳаракатланаётганда автоулов ҳайдовчиси уни уриб юборган ва ҳеч қандай ёрдам кўрсатмасдан ҳодиса жойидан қочиб кетган.

Боланинг онаси видеомурожаат орқали ҳокимиятдан ҳуқуқбузарни топиш ва унга нисбатан қонуний чора кўришда ёрдам сўраган.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ расмий баёнотига кўра, олиб борилган суриштирув ва қидирув ишлари натижасида мазкур транспорт воситаси автомобилларни таъмирлаш устахонасидан топилди. Ҳозирда ҳайдовчига нисбатан қонун доирасида чора кўриш учун ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда.

Энг муҳими, шифокорлар маълум қилишича, жабрланувчи қизнинг ҳаёти сақлаб қолинган. Айни вақтда у касалхонада даволанмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда пиёдани уриб қочган ҳайдовчи устахонадан топилди