date

Тошкентда Шота Руставели кўчаси вақтинча ёпилди

Тошкентда Шота Руставели кўчаси вақтинча ёпилди

Тошкент шаҳридаги Шота Руставели кўчасида таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли ҳаракат вақтинча чекланди. Расмий маълумотга кўра, 26 сентябр соат 17:00 дан 29 сентябр соат 07:00 гача Жанубий вокзал — Сергели (“Ўзгариш” кўприги) йўналишида автомашиналар ҳаракати тўхтатилди.

Шу муносабат билан пойтахт транспорт бошқармаси ушбу ҳудуддан ўтувчи автобус йўналишларига ўзгаришлар киритилганини билдирди. Жумладан, 32 ва 59-сонли автобуслар — Ғавҳар, Дўмбирабод, Кичик ҳалқа йўли кўчалари орқали ҳаракатланади. 8, 38, 40, 48, 57, 58, 59, 62, 75, 84, 105, 126 ва 131-сонли автобуслар эса Янги Сергели йўли, ТҲАЙ, Файзли Тошкент ҳамда Кичик ҳалқа йўли орқали йўналтирилади.

Таъмир ишлари давомида йўлларда тирбандликлар юзага келиши мумкинлиги айтилмоқда. Шунингдек, автобус қатнови оралиқлари узайиши эҳтимоли бор. Йўловчилардан сафарни олдиндан режалаштириш сўралди.

Эслатиб ўтамиз, Руставели кўчасининг Шаҳрисабз кўчасидан Чўпон ота кўчасигача бўлган қисми яқинда реконструкциядан сўнг техник тарзда очилган эди. Ҳозирда айрим ишларнинг давом этаётгани сабабли аҳоли эҳтиёткорликка чақирилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентда Шота Руставели кўчаси вақтинча ёпилди