Юк машинаси белгига амал қилмай кўприкка тўқнашди

1 дақиқа ўқиш246
Юк машинаси белгига амал қилмай кўприкка тўқнашди

Тошкент вилояти Зангиота туманида юк машинаси кўприкка бориб урилди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилди.

Маълумотларга кўра, 26 сентябр куни соат 19:00 ларда ҳайдовчи тақиқловчи белгини эътиборсиз қолдириб, габарит ўлчами мос келмаган транспорт воситасида кўприкнинг пиёдалар учун мўлжалланган қисмига ўрнатилган бетон тўсиққа тўқнашган.

Ҳодисадан сўнг ЙҲХХ ходимлари воқеа жойига етиб бориб, вазиятни бартараф этди. Йўл ҳаракати иштирокчиларига ва автомобиллар ҳаракатланиши учун мўлжалланган кўприк қисмига зиён етмаган. Бироқ пиёдалар учун ажратилган қисми шикастланган.

Ҳозирда шикастланган жойни таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда ва йўл ҳаракати тўлиқ тикланган. Ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув олиб борилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?