
Ўзбекистонда радиоактив чиқиндилар билан ишлашда хавфсизлик талаблари тасдиқланди. Ушбу ҳужжатда атом электр станциялари, илмий-тадқиқот реакторлар ва бошқа ядро иншоотларини эксплуатация қилиш ҳамда уларни эксплуатациядан чиқаришда юзага келадиган чиқиндиларни бошқариш тартиби белгиланди.
Ҳужжатга кўра, радиоактив чиқиндилар билан ишлашда ходимларнинг нурланиш дозалари доимий назорат қилиниши, чиқиндилар фаолият даражасига қараб таснифланиши, радиация тарқалишини олдини олиш учун ҳимоя тўсиқлари қўлланилиши ва ходимлар шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиши лозим. Радиациявий назорат шакли объектнинг лойиҳа ва эксплуатация ҳужжатларида кўрсатилиши керак.
Радиоактив чиқиндилар билан ишловчи компаниялар хавфсиз ишлаш бўйича кўрсатмалар ва қўлланмаларни ишлаб чиқиши шарт. Шунингдек, атом энергиясидан фойдаланишда юзага келадиган радиоактив чиқиндилар ҳажми ҳақида йиллик ҳисоботлар тайёрланиши талаб этилади.
Радиоактив чиқиндилар билан ишлаш қоидалари тасдиқланди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар