date

Ўзбекистонда 70 та сайт блокланди

Ўзбекистонда 70 та сайт блокланди
Ўзбекистонда букмекерлик хизматлари ва қимор ўйинларини реклама қилган 70 та сайт блоклангани ҳақида Рақобат қўмитаси маълум қилди. Қўмита бундай ресурсларни доимий мониторинг қилиш давом этаётганини ва тезкор чоралар кўриш мақсадида давлат идоралари билан ҳамкорлик йўлга қўйилганини билдирди.

Жорий йилда қўмита реклама қонунчилигини бузган 86 та сайт ҳақида маълумотни назорат органларига тақдим этган. Қонунчиликка кўра, «Реклама тўғрисида»ги қонун қимор ўйинлари ва хавфга асосланган бошқа ўйинларни тарғиб қилишни қатъий тақиқлайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда 70 та сайт блокланди